Тошкент вилоятида «уддабурон» фуқаролар 400 миллион сўмлик табиий газни ўғринча ишлатиб юборди
Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Пискент тумани «Бирлик» МФЙ Маърифат кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро У.Д. таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан, табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланган ҳолда «зангори ёқилғи»дан фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолати бўйича 211 миллион 264 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Яна бир шу каби ҳолат, Оҳангарон туманининг «Қизилой» МФЙда ҳам қайд этилган.
Унга кўра, фуқаро Т.С. тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 189 миллион 388 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг