Тошкент вилоятида қор кўчкиси юз берди

16:32 29 Январь 2026 Жамият
236 0

Фото: «Ўзгидромет»

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудида қор кўчкиси юз берди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 28 январь куни соат тахминан 06:00-11:00 лар оралиғида Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида тахминий ҳажми 300 куб метр бўлган 1 та қор кўчкиси содир бўлган.

«Ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли маълумотлар белгиланган муддатдан кеч тақдим этилмоқда», дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, мазкур ҳолат натижасида талафот ва жабрланганлар йўқ. Айни пайтда «Ўзгидромет» мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришлари доимий равишда мониторинг қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер