Тошкент вилоятида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда

10:57 24 Октябр 2021 Жамият
496 0

Фото: Халқ сўзи

Эрта тонгданоқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси таркибидаги 963 та сайлов участкаларининг барчасида давлатимиз мадҳияси садолари остида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Қуёш Шарқдан бош кўтариши билан Нурафшон шаҳридаги Давлат хизматлари марказида жойлашган 10-сайлов участкасига Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи 1 минг 92 нафар сайловчилар бирин-кетин ташриф буюра бошладилар.

Айни дамда вилоятнинг барча шаҳар ва туманида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда. Бўка туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюрган 90 ёшли Элбой ота Жўраев ўзи муносиб кўрган номзод учун овоз бериб, шу кунларга етказганига шукрона айтди.

Дастлабки натижаларга кўра, Ўрта Чирчиқ туманидаги 837-, Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳридаги 960-, Оққўрғон тумани Ойтамғали қишлоғидаги 395-сайлов участкаларида овоз бериш натижалари анча илдамлаб кетди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?