Тошкент вилоятида катта миқдорда сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди
Тошкент вилоятида 12 минг донадан ортиқ сифатсиз дори воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9500 дона «Менавазин»,1300 дона «Глицерин» ва 2000 дона «Метралин» дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56880 дона система тиббий буюмларини жами 9700 АҚШ доллари ва 2 миллион 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув давомида «Глицерин» суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги» Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ 3 миллион доллар миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг