Тошкент вилоятида 3 та вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида жойлашган 3 та вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман матбуот хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасида Ички ишлар вазирлигига Омбудсман тақдимномаси киритилган.
Маълум бўлишича, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлар белгиланиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилган. Камералар керакли анжомлар билан жиҳозланиб, сайр қилиш ҳовлиси ва санитария тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Шу билан бир қаторда, шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти ИИВ нинг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан тугатилди.
Аввалроқ Қирғизистонда ўндан ортиқ жазо колонияларини тугатиш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар қилгандик. Бунда пробация ва манзил-колониялар тизими бир бирини такрорлай бошлагани туфайли айрим колонияларни ёпишга тўғри келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг