Тошкент туманидаги омбордан тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган дорилар чиқди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихона омборида текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихоналардан бирига қарашли омборхона тегишли тартибда кўздан кечирилган.
Натижада унда 1209 турдаги жами 38 млрд сўмлик дори воситалари мавжудлиги, шундан, тахминий қиймати 20 млрд сўмга яқин бўлган дори воситалари халқаро GDP (сақлаш, олиб келиш ва реализация қилиш бўйича) сертификатига эга эмаслиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Сертификатлаш органидан лицензия олмаган ҳолда сақланаётгани аниқланган.
Таъкидланишича, омборхонадаги дори воситалари орасида умумий қиймати 263 млн 921 минг сўмни ташкил этувчи 30 турдаги 10 509 қути дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган бўлиб, 3 турдаги 639 қути дорилар ҳамда 243 дона гель воситаларининг яроқлилик муддатлари қалбакилаштирилган.
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ хулосасига кўра, дорихона мансабдор шахслари томонидан дори воситалари лицензияда кўрсатилган бинодан ташқарида сақланиб, 10 турдаги дори воситаларида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, 1 турдаги дори воситаси ғайриқонуний тайёрланган (контрафакт), 9 турдаги дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва 20 турдаги яроқлилик муддати тугаган дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинмасдан сақланаётганлиги сабабли, ушбу дори воситаларининг барчасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Билдирилишича, ҳозирда дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг