Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи 3,5 баравар ошиши кутилмоқда
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» хабар берди ва бунга сабаб сифатида «сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатлар кескин ортгани»ни кўрсатиб ўтган.
Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (айни вақтда 400 сўм, ўсиш 3,5 баравар), оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.
Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда. Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг