Тошкент хорижлик мутахассислар яшаши учун энг қулай шаҳарлар қаторидан жой олди
“Mercer konsalting” гуруҳи анъанавий тарзда хорижликлар яшаши учун қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри хорижлик мутахассислар яшаши учун қулай шаҳарлар қаторидан жой олди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Рейтингда учинчи бор Гонконг етакчилик қилмоқда.
Энг қиммат шаҳарлар рейтингининг кейинги ўринларида Туркманистон пойтахти Ашхобод (2-ўрин), Осиё шаҳарларидан Токио (3-ўрин), Сингапур (5-ўрин), Шанхай (7-ўрин), Пекин (10-ўрин) ҳам бор.
Яшаш учун энг арзон шаҳарлар сифатида эса Тошкент, Бишкек, Намибиядаги Виндхук шаҳри ҳамда Тунис эътироф этилган.
Жорий йилнинг март ойида “The Economist Intelligence Unit” эълон қилган арзон ва қиммат шаҳарлар рейтингида ҳам Тошкент рўйхатнинг 132-ўрнида қайд этилиб, арзон, яъни яшаш учун зарур нарсалар нархи юқори бўлмаган шаҳарлар ўнталигида эътироф этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг