Тошкент халқаро инвестиция форумидан – фоторепортаж

17:04 27 Апрель 2023 Сиёсат
1176 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрел куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди.

Ўтган йили илк бор ўтказилган форум ишбилармон доиралар томонидан юқори баҳоланган эди ва у яхши анъанага айланиб бормоқда.

Бу йилги анжуманда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрасияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котиби ўринбосари Олга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгриянинг иқтисодий тараққиёт вазири Мартон Над, ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян қатнашмоқда. Умуман, форумда 70 мамлакатдан 2 минг 500 га яқин бизнес ва молия соҳаси вакиллари иштирок этди.

Ушбу Тошкент халқаро инвестиция форумидан "Халқ сўзи" мухбири фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?