Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Парламенти Спикерини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни, жумладан, парламентлар ҳамкорлиги орқали янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Сиёсий ва парламентлараро алоқалар жадал тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ҳамда Кореядан, биринчи навбатда, иқтисодиётни модернизация қилиш ва юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилаётган инвестицияларнинг сони ортиб бормоқда.
Гуманитар ва таълим алмашинувлари кенгаймоқда. Ўзбекистонда Корея етакчи университетларининг тўртта филиали, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларидаги профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва логистика, нодир металлар ва ўта муҳим хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, қонун ижодкорлиги фаолиятини рақамлаштириш ва бошқарувда илғор ечимларни жорий этиш бўйича кооперация лойиҳаларини амалга ошириш қўллаб-қувватланди.
Парламентлараро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ҳамда парламентлардаги “дўстлик гуруҳлари” ишини фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Бўлажак олий даражадаги, жумладан, “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасидаги тадбирларнинг кун тартибини пухта тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг