Тошкент аэропортида терминаллараро бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро авиақатнов терминаллари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. UzPort стикерли автобус ҳар куни соат 05.00 дан 23.30 гача хизмат кўрсатади.
«Биз йўловчилардан терминалларни бир-бирига боғлаш билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар олдик. Йўловчилар айрим ҳолларда терминалларда адаштириб нотўғри терминалга келишади. Шаҳардаги терминаллар орасидаги масофа тахминан 4 км. Тезкор усул — таксидан фойдаланиш, аммо такси нархи ҳар доим ҳам барча тоифадаги фуқаролар учун мақбул эмас. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, Uzbekistan Airports терминаллараро қатновчи автобусни тест режимида йўлга қўйишга қарор қилди», — дея изоҳ берди бошқарув компанияси матбуот хизмати.
Терминаллараро транспорт ҳар соатда жадвалга мувофиқ ҳаракатланади. Халқаро авиакоқатновлар терминалида автобус жўнаб кетиш зали ёнидаги тўхташ жойида автобуслар учун ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади, маҳаллий терминалда эса кириш эшиги ёнигача боради.
Автобус хизматларидан ҳамма барча ҳоҳловчилар мутлақо бепул фойдаланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг