Тошкент аэропортида «Такси хизматини ташкил этиш» аукциони бўйича ғолиб аниқланди
Иллюстратив фото
2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритиб келаётган «BOBUR DIYOR» компанияси пойтахт аэропортида такси хизматларини кўрсатиш бўйича элеcтрон аукцион ғолиби бўлди. Компания автопаркида фақат бензинда ишлайдиган маҳаллий ва хорижий 100 дан ортиқ автомобиллар мавжуд. Бу буюртмачининг («Uzbekistan Airports» АЖ) аукцион доирасидаги асосий талабларидан бири эди.
Жорий қилинаётган тартибга кўра, учиб келган йўловчилар залда жойлашган такси хизмати олдига келишади ва манзилни айтиб, тўловни нақд ёки карта орқали амалга оширадилар. Такси хизмати диспетчери йўловчининг манзили ва «тўлов амалга оширилди» деган белги кўрсатилган квитанция беради. Йўловчи терминалдан чиқиб, қатордаги биринчи машинага ўтиради ва ҳайдовчига чекни беради. Шунингдек, йўловчи терминал ичидаги пештахтани четлаб ўтиб, такси хизматидан ҳайдовчига тўғридан-тўғри пул тўлаш орқали фойдаланиши ҳам мумкин.
Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ташувчи транспорт хизматларининг тўлиқ спектрини кўрсатиш бўйича 5 йиллик тажрибага эга: аэропортлар ва вокзалларда кутиб олиш/кузатиш; тез етказиб бериш; VIP такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиш. Аэропорт йўловчиларини ташиш тарифлари, шунингдек, келиш залида ўрнатиладиган такси тўхташ жойи дизайнини транспорт компанияси «Uzbekistan Airports» билан келишиб олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг