Томорқа — даромад манбаи
Иштихон туманидаги Бешариқ маҳалласида бугунги кунда 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисми кўчатчилик билан шуғулланиб, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромад топмоқда.
Ушбу маҳаллада яшовчи Ўткир Алламуродов неча йиллардан буён ҳовлисидаги 5 сотихлик иссиқхонада иқлим шароитига мос, серҳосил помидор кўчатларини етиштириб келмоқда.
Шунингдек, томорқа эгаси иссиқхона билан бир қаторда ҳовлисида парвариш қилинаётган 100 туп токдан ҳам мўл ҳосил етиштириб, даромад олмоқда. Бу эса кичик ер майдонидан ҳам юқори самарадорликка эришиш мумкинлигини кўрсатади.
— Иссиқхонамизда май ойининг охиригача кўчат етиштириб сотамиз. Ундан кейин шу ернинг ўзида ва томорқамизнинг қолган ерларида картошка, помидор ва бодринг етиштирамиз, — дейди Ўткир Алламуродов. — Қолаверса, узумдан ҳам ҳар йили 4 тоннадан ортиқ ҳосил оламиз. Бундан ташқари чорва билан шуғулланамиз, Мол, қўйларимиз бор. Шу орқали яхшигина даромад оляпмиз. Яшашимиз ҳам яхши.
Маҳалладаги Алишер ва Ойбек Алламуродовлар ҳам хонадонида ташкил этилган иссиқхоналарда етиштирилаётган помидор ва булғор қалампири кўчатларини сотиш орқали йилига 100 миллион сўмгача даромад қилишмоқда.
Маҳаллаларда «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида олиб борилаётган бу каби ишлар озиқ-овқат етиштириш ҳажмини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳамма жойда ҳам маҳаллалардаги «еттилик» аъзолари томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича тўпланган тажрибаларни кенг жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш чораларини кўрса айни муддао бўлади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг