Токио-2020: Ўзбек спортчиларидан дастлабки ғалаба
Кеча Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бошланди. Аввал хабар берганимиздек, афсуски мусобақанинг илк куни вакилларимиз учун муваффақиятсиз бошланди.
Аммо, иккинчи кунги баҳсларни ғалаба билан бошлаб олдик. Бироз аввал таэквондо бўйича беллашувларга старт берилди. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов эркаклар ўртасида -68 кг вазн тоифасида ўзининг дастлабки жангини ўтказди ва мухлисларимизга Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги дастлабки ғалабани тортиқ қилди.
Ҳамюртимиз дастлабки саралаш босқичида малилик Сейду Фофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг