Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги марказий аппарати, тизимости корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Йиғилишда Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига, Азам Қодирхўжаев Геология фанлари университети ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинган.

Шу билан бирга, йиғилишда давлат раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор сабаб қатор ютуқлар қўлга киритилаётгани, катта лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилган.
Бундан ташқари, соҳада кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда таълимда янги марраларни забт этиш муҳим аҳамиятга эга экани, инсон ресурсларини тўғри бошқариш катта натижаларга эришишга хизмат қилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг