“Тилга эътибор — элга эътибор!”
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Тилга эътибор — элга эътибор!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов, халқ артисти Эркин Комилов, шунингдек, тилшунослар, ёшлар иштирок этди.
Таъкидландики, тил — миллат кўзгуси, маънавият сарчашмаси. Шу боис она тилимизни ҳурмат қилиш, унинг бой имкониятларини ўрганиш барчамизнинг асосий бурчимиздир.
Қолаверса, таълимнинг барча босқичларида, хусусан, мактабгача таълим муассасаларидаёқ мурғак қалбларга она тилимизнинг руҳини сингдириш ҳар қасонгидан муҳим. Шундагина фарзандларимиз ҳар жиҳатдан тўкис тарбия топади, муқаддас тилимизни, Ватанимизни асраб-авайлайди, севади.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг