Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида қозоғистонлик шифокорлар беморларни қабул қилишмоқда. Бу амалий ҳамкорлик Бухорода бўлиб ўтаётган “Қозоғистон тиббиёт кунлари” тадбири доирасида ташкил этилди.
— Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ушбу тадбир ўзаро тажриба алмашиш, касбий малакани ошириш, пировардида беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш нуқтаи назаридан фойдалидир, — дейди Қозоғистон кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтининг бўлим бошлиғи Л. Ўразбеков. — Шахсан ўзим қандли диабет ва бошқа касалликлар оқибатида кўз тўрпардасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ хасталикларга чалинган беморларни қабул қиляпман.
Марказ филиалида мамлакатимиз пойтахти ҳамда Қозоғистондан ташриф буюрган малакали мутахассислар иштирокида маҳаллий шифокорлар учун маҳорат сабоқлари, семинарлар, мулоқотлар ҳам ташкил этилди. “Қозоғистон тиббиёт кунлари” тадбири доирасида онкология, кардиология, нейрохирургия каби йўналишларда ҳам қўшни давлат шифокорлари билан ҳамкорликда тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг