Термизга тоза ичимлик суви етказилди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилояти сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаси доирасидаги ишлар самараси ўлароқ, тоза ичимлик суви Термиз шаҳрига етказилди.
Лойиҳа доирасида 44,7 километр сув тармоғи тортилиб, ҳажми 10 минг куб метр бўлган янги резервуар барпо этилди. Натижада Термизнинг 20 та маҳалласида яшовчи 113 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти кескин яхшиланди.
Умумий жараёнда 245,9 километр тармоқ ўрнатилиб, 8 та сув сақлаш ҳовузи қурилди. Лойиҳанинг биринчи босқичида 135 минг, иккинчи босқичида эса Олтинсой ва Бандихон туманларида 86 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик сувига эга бўлди. Қўшимча тармоқларнинг ишга туширилиши натижасида яна 69 та маҳалладаги 193 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланди.
Мазкур мега лойиҳани тўлиқ якунлаш ишлари ҳозирда жадал суръатларда давом этмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг