Тергов-ҳибсхонадаги аёлларга байрам совғалари улашилди
Мамлакатимиздаги барча корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоаларида бўлгани сингари, Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов-ҳибсхонасида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муассасада сақланаётган хотин-қизларга байрам совғалари улашилиб, улар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

- Бундай тадбирлар маҳбусларни ҳаётга ижобий руҳда қарашга, озодликнинг қадрини чуқур англашга ҳамда келажакда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга ундайди, — дейди Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Лола Саодатова. – Айниқса, гап аёллар ҳақида борар экан, улар қаерда ва қандай шароитда бўлмасин, ҳамиша эътибор ва эъзозга муҳтож.
- Тадбирда муассасада маҳбусларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
- Шунингдек, “Омбудсман қути”сига келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг