«TEMU» блокланмаслиги мумкин
«TEMU» маркетплейси энди юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди ва Ўзбекистон Республикаси резиденти статусига эга бўлди. Бу ҳақда Республика Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Бундан аввалроқ фуқароларга хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформаларининг фаолияти ўрганилиши жараёнида «TEMU» томонидан электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи ва унга оид турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя этилмаётгани аниқланганди.
Шундан сўнг Солиқ қўмитаси томонидан 2025 йил 20 мартдан бошлаб «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланиши ҳақида хабар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг