“Темир дафтар”даги фуқаролар бандлиги таъминланмоқда
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Самарқанд вилоятида ҳам аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Биргина Пайариқ туманида “Темир дафтар”га киритилган 3694 та оиланинг 3589 таси кўрсатилган амалий ва беғараз ёрдам самарасида ушбу рўйхатдан чиқарилди.
Куни кеча Пайариқ туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Пайариқ туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 нафар “Темир дафтар”даги фуқаронинг 11 нафарига тикув машинаси, 18 нафарига пишириқ печлари ҳамда 1 нафар фуқарога пайвандлаш ускунаси олиб бериш орқали уларнинг ўз-ўзини банд қилиш имконияти яратилди.
— Бугунги тадбирда менга пайвандлаш ускунаси берилди, - дейди пайариқлик Фазлиддин Мамашукуров. — Бундай беғараз ёрдамдан мақсадли фойдаланиб, оилавий шароитимни яхшилашга, рўзғоримни бутлашга ҳаракат қиламан.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг