Тасвирий санъат галереясида «Аёлга қасида» кўргазмаси очилди
6 март куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида «Аёлга қасида» номли кўргазма очилди. Ушбу тадбир 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган бўлиб, унда «Ўзмиллийбанк» тўпламидаги ноёб асарлар намойиш этилади. Кўргазманинг асосий ғояси – санъатдаги аёл образини акс эттиришдир.
Аёл нафосат, донолик ва ҳаётбахш куч рамзи сифатида асрлар давомида санъаткорларнинг илҳом манбаи бўлиб келган. Кўргазма доирасида турли авлод вакиллари бўлган рассомларнинг асарлари томошабинларга тақдим этилди. Ҳар бир ижодкор ўз услуби орқали аёл табиати, унинг ҳис-туйғулари, маънавий куч-қудрати ва ҳассослигини ифода этган.
Кўргазма фақат аёлларнинг гўзаллик тимсоли эканлигини акс эттириш билан чекланмайди, балки уларнинг ижтимоий тенглик, таълим, меҳнат ва сиёсатдаги фаол иштирок учун курашган узоқ ва мураккаб йўлини ҳам ёдга олади. Бу тарихий жараёнлар бугунги кучли, эркин ва ўз мақсадларига интилувчи аёл образини шакллантирган.
Экспозицияда ўзбек санъатининг таниқли рассомлари томонидан яратилган асарлар намойиш этилади. Улар қаторида А.Абдуллаев, И.Турсунназаров, Р.Такташ, Н.Кашина, Р.Чориев, А.Аллаберганов, Р.Ахмедов, Р.Гаглоева, Ф.Аҳмадалиев, Л.Ибрагимова, А.Нур, М.Исанов, Ш.Ҳакимов, Р.Акрамов, Л.Бабаева ва С.Жаббаров каби ижодкорлар бор. Ҳар бир рассом аёл образини ўзига хос услуб ва авторлик техникаси орқали талқин қилган.
Кўргазмада 100 дан ортиқ асарлар ўрин олган бўлиб, улар турли жанр ва йўналишларда яратилган. Асарларнинг бадиий ечимлари хилма-хиллиги томошабинларга аёл қиёфаларининг кўп қирралилигини ҳис қилиш ва ҳар бир асарга сингдирилган маънолар чуқурлигини англаш имкониятини беради.
«Аёлга қасида» кўргазмаси санъат ва томошабин ўртасидаги мулоқотни таъминлаб, ҳар бир ташриф буюрувчини маданият, тарих ва замонавий ҳаётда аёлларнинг роли ҳақида ўйлашга чорлайди. Бу тадбир аёлларнинг нафақат ижтимоий, балки маънавий куч-қудрати ва гўзаллигини санъат воситасида кўриш учун ажойиб имкониятдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг