Тармоқ архивлари фаолияти йўлга қўйилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Таъкидланганидек, амалдаги «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тугатилган ташкилотлар ҳужжатларини фақат давлат архивига топширилиши белгиланган. Бу эса, давлат архивларида Миллий архив фонди (доимий сақланадиган) ҳужжатларнинг сифатли сақлаш муаммосини юзага келтириш билан бир қаторда нодавлат архивларни ривожлантиришга ҳам тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, амалдаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари архивлари ҳуқуқий мақомини белгиловчи норма мавжуд эмас.
Архив ҳужжатларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш, электрон базаларни шакллантириш мақсадида ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини электрон нусхалари билан топшириш нормаси лойиҳага киритиляпти. Шунингдек, тугатилган ташкилотлар архив ҳужжатларини тегишли архивларга, шу жумладан нодавлат архивларига ҳам топшириш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирлик ва идоралар, давлат фондлари ҳамда ташкилотларда давлат тармоқ архивларини ташкил этиш белгиланмоқда.
Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат архивларни ривожлантириш, ҳужжатлар йўқолишининг олдини олиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат архивлари ўзларининг асосий вазифалари, яъни Миллий архив фонди ҳужжатларини сифатли жамлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва фойдаланишга хизмат қилади.
Баҳс-мунозаралар, тортишувларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг