Тарихда биринчи марта расм ким ошди савдосида сотилди. Унинг ҳақиқийлиги сунъий интеллект томонидан тасдиқланди

Цюрихдаги (Швейцария) ким ошди савдосида биринчи марта ҳақиқийлиги фақат сунъий интеллект томонидан тасдиқланган расм сотилди. Рассом Марианна Веревкинанинг иши 15 минг Швейцария франкига (тахминан 16 909 доллар) баҳоланди, бу 9 300 долларлик дастлабки баҳодан деярли икки баравар кўп эди.
Худди шу ким ошди савдосида компания яна иккита асарнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади: Луиза Буржуа (1945) чизмаси ва Миммо Паладинонинг мультимедиа расми. Бироқ, уларнинг ҳолатларида аутентификация аввал анъанавий экспертлар томонидан амалга оширилган. Бу асарлар мос равишда 28 ва 19 минг Швейцария франкига (тахминан 31 545 ва 21 406 доллар) сотилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг