Тарих ва келажакни боғловчи инновацион лойиҳа

22:47 26 Март 2025 Жамият
185 0

Темурийлар тарихи давлат музейида "Иккинчи Ренессанс" экспозицияси бўйича Илмий-ижодий гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда лойиҳалар йўналишлар бўйича тақсимланиб, амалга ошириш босқичлари муҳокама қилинди.

Ислом цивилизацияси марказидаги “Иккинчи Ренессанс” экспозицияси давлатчилик тарихи ва маънавий меросни ёритишга қаратилган. Унда "Вақт девори" ва Амир Темур давлатчилиги, унинг даврида рўй берган ўзгаришлар, темурийлар давридаги бошқарув тизими, илм-фан ва маданият ривожи акс эттирилади. Миниатюра композициялари, интерактив мониторлар, инфо-киосклар орқали тарихий маълумотлар тақдим этилади.

“Иккинчи Ренессанс” экспозицияси вақт девори орқали “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” экспозициясига боғланади. Шу ўтиш қисмида “Хонликлар даври ва мустамлакачиликка қарши кураш” вақт капсуласи жойлаштирилади.

Вақт капсуласида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари тарихи, Россия империясининг босқинчилик сиёсати, мустамлакачиликка қарши курашлар хариталар, расмлар, 3D контентлар, медиа маҳсулотлар орқали намойиш этилади. Шунингдек, тарихий шахслар ва шаҳарлар голограмма технологияси ёрдамида тасвирланиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро тажриба ва инновацион ечимлардан фойдаланиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?