Тарбия фан сифатида ўқув жараёнига киритилади
2020 йил 11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Ёшларни тарбиялашда умуминсоний, миллий қадриятлар ва ҳуқуқий маданиятнинг роли» мавзусида давра суҳбати видеоконференция тарзида ўтказилди.
Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, таълим муассасаларининг мутасадди раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур давра суҳбатидан кўзланган мақсад – жорий ўқув йилида таълим муассасалари учун киритилаётган янги – Тарбия фанининг ўқув жараёнига татбиқ этилиши ва ушбу фаннинг бугунги кунда долзарблиги, унда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигини таъминлаш юзасидан депутатлар, экспертлар, мутахассислар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек фикр ва мулоҳазалар алмашишдан иборат.
Таъкидланганидек, таҳлиллар миллий ғоя туркумига кирувчи фанларга амалдаги ўқув режада йилига 339 соат белгиланган бўлса-да, шундан 203 соати йиллар давомида турли ўқув курсларига («Конституция оламига саёҳат», «Саломатлик» дарслари, «Экология», «Ҳаёт хавфсизлиги асослари», «Иқтисод» ва «Солиқ алифбоси», «Оила асослари» ва бошқалар) ажратилганлиги, фақатгина 136 соати миллий ғоя туркумига кирувчи фанларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришга йўналтирилганлиги сабабли ўқитиш самарадорлиги пасайиб кетганлигини кўрсатди.
Тадбирда қайд этилганидек, 2020 йилнинг август ойи давомида Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасида телеканаллар орқали мутахассислар томонидан Тарбия фанини ўқитадиган ўқитувчилар учун онлайн малака ошириш дарслари ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда бугунги кундаги долзарб, соҳага тегишли бир қанча Президент қарори лойиҳалари ҳамда Президент маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси ҳам қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилди.
Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, ҳозирги вақтда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳар бир давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу космополитизм мафкурасига қарши курашишнинг ягона усулидир. Ватанпарварлик руҳи миллий ғоянинг асосини ташкил қилади. World Values Surney халқаро сўровнома тизими маълумотларига кўра, ўз ватани ҳимояси учун жонини фидо қилишга тайёр фуқаролар Осиё давлатларида кўплаб истиқомат қилиши маълум қилинган. Юртимизнинг мазкур рўйхатдаги «Ватанпарварлик юқори давлатлар» гуруҳида экани қувонарлидир. Аммо бу ҳолат мазкур масалада бизда муаммо йўқлигини англатмайди. Шу нуқтаи назардан мутахассисларимиз томонидан бир қатор давлатлардаги ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш тажрибаси ўрганиб чиқилди.
Қайд этилганидек, Япония ва Жанубий Корея давлатлари мактабларида тарбияга оид фанлар ҳафтасига 25 соат ўқитилиб, мазкур фанлар доирасида ўқувчиларга мактаб ва оила ҳамкорлигининг аҳамияти, жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари, мақсадларга эришиш йўллари, ўқувчиларнинг шахсини шакллантириш орқали, жамоа масъулиятни ошириш ва миллий қадриятларни асосий ўринга қўйиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида таълим-тарбия жараёнида юқори самарага эришилган.
Сингапур давлати мактабларида ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида уларда яхши ва ёмонни фарқлаш, маънавий қадриятларни эъзозлаш, ўзгалар билан дўстлашиш ва уларнинг манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш, жамоат ишларига масъулият билан ёндашиш, жамоада ишлаш ва ўзгалар ёрдамини қадрлаш, Ватанни севиш, унинг тарихини билиш ва ўз мамлакати келажагига қатъий ишониш, мамлакатни келажакда бошқариш учун қандай хислатларга эга бўлиш каби ҳаётий кўникмалар шакллантирилади.
Тадбирда тўпланган миллий ва хорижий тажрибалар асосида Тарбия фанининг Концепцияси ишлаб чиқилганлиги ҳам эътироф этилди.
Давра суҳбатида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ёшларни тарбиялашда умуминсоний, миллий қадриятлар ва ҳуқуқий маданиятни ролини кучайтириш бўйича қўмита аъзолари томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар таълим соҳасига тегишли мутасадди ташкилотларга тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг