Тараққиёт стратегияси доирасида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда
Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари иштирокида видеоконференция шаклида онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди.
Таъкидланганидек, жорий йилги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” бўйича давлат дастури лойиҳаси ҳам янги стратегиядан келиб чиқиб тайёрланган. Очиқ муҳокамалар жараёнида аҳолидан 17 мингдан зиёд таклифлар олинган. Улар таснифланиб ва умумлаштирилиб, дастур лойиҳаси 300 дан ортиқ ташаббуслар билан тўлдирилган. Ушбу муҳокамаларда O'zLiDePнинг барча бўғинлари, партия фаоллари иштирокида ҳам кенг муҳокамалар қилиниб, юздан ортиқ аниқ таклифлар билдирилди.
Еттита устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат бўлган Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этилган бўлиб, унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилмоқда.
Тараққиёт стратегиясининг биргина учинчи йўналишида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, иқтисодиёт тармоқларини комплекс ва жадал ривожлантириш, замонавий иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, келгуси беш йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 100 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 баравар кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 баравар қисқартириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, илм-фан ва инновациялар, қишлоқ хўжалигига бозор механизмларини жорий этиш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини 2 баравар ошириб, аграр тармоқда йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш имконияти бор. Бундан ташқари, келгуси беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш мўлжалланган.
Йиғилишда бу каби устувор вазифаларни амалга оширилишида партия олдида ҳам катта масъулият юклаши, партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ҳам манфаатларига тўлиқ хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Яна бир муҳим йўналишлардан бири Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш вазифалари белгилаб берилмоқда. Бу эса партининг қонунчилик палатасидаги ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари олдида ҳам катта масъулият талаб қилинади.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида Тараққиёт стратегияси ва жорий йилги Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатиб ўтилган барча вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳлари ҳам фаол иштирок этиб, қатъий депутатлик назоратини йўлга қўяди.
Йиғилишда Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида O'zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси, “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг