Тақдимот: Қўрбоши Мадаминбек бадиий талқинда
Бугун, 8 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида иқтидорли ёзувчи Зокир Худойшукурнинг янги “Тузоқ” номли бадиий китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Ушбу бадиий асарда қадим ўзбек халқининг тарихий удумлари, миф ва асотирлари, умуман, халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари ўз аксини топган. Қолаверса, халқимизнинг миллий қаҳрамони Мадаминбекнинг озодлик йўлидаги курашлари ҳамда босқинчилар томонидан тузоққа туширилиши таъсирли бадиий бўёқларда очиб берилган.
Мазкур битиклар оддий, халқона услубда баён этилганки, гўёки тарихнинг ажиб кўчаларига сайр қилгандек бўласиз.
Тақдимотда адабиётшунос олимларнинг китоб ҳақидаги фикрлари, шунингдек, муаллиф билан бевосита учрашув, бадиий ижод, келгусидаги ижодий режалар хусусида ҳам мулоқотлар бўлиб ўтади.
Барча китоб шинавандаларини ушбу тақдимотга таклиф қиламиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг