Танзила Нарбаева ва Болгария Президенти Румен Радев учрашуви бўлиб ўтди

10 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан учрашув ўтказди. Учрашув самимий ва очиқ руҳда ўтиб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Танзила Нарбаева олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Болгария Президентининг ташрифи Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишининг яққол ифодаси эканини таъкидлади. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Болгария муносабатлари 28 та икки томонлама ҳужжат асосида барқарор ва изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Президент Румен Радев ўз навбатида Тошкент халқаро инвестиция форумини Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий тараққиёти ва халқаро сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида баҳолади. У мазкур форумда иштирок этишдан мамнун эканини билдирди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Болгария Президентининг Олий Мажлис Сенатига ташрифи икки мамлакат парламентлари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ва янада чуқурлаштириш учун муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, палаталар ва тегишли қўмиталар раҳбарлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, парламентлараро дўстлик гуруҳлари режалари устида ишлаш ва қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш зарурлиги бўйича якдил фикр билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг