Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик

Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида таълим жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш, хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш ва нуфузли университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жойлашган Era университети бош директори Али Кхан бошчилигидаги делегациянинг Андижон давлат тиббиёт институтига ташрифи доирасида ҳам ўзаро ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
— Биз ушбу ҳамкорлик орқали мутахассис ва талабалар алмашинуви, симуляцион таълим ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан катта самара кутяпмиз, — деди Али Кхан. — Зеро, бу борада Андижонда катта тажриба тўпланган. Умид қиламанки, ўзаро ҳамкорлик ҳар иккала давлат олий таълим тизими учун манфаатли бўлади.
Ташриф якунида икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари Ҳиндистон клиникаларида малака ошириш имкониятига эга бўлади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг