Сувни тежаш — келажак талаби
Мутахассисларнинг маълум қилишларича, 2050 йилга бориб республикамизда сув танқислиги юзага келиши мумкин. Айни пайтда бунинг олдини олишнинг энг самарали йўли — сувни тежаб фойдаланишдир. Шу боис ҳудудларда “оби ҳаёт”дан унумли фойдаланиш, унинг беҳуда сарф бўлишининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида 2025 йилда 1312,8 километр канални бетонлаш ишлари бажарилди. Жорий йилда эса бу кўрсаткични 999,3 километрга етказиш режалаштирилган. Мазкур ишлар натижасида сувдан фойдаланиш самарадорлиги 90 фоизгача оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Норин–Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган пресс-тур давомида маълум қилинди.
— Бошқармамиз Андижон вилоятидаги 273,559 минг гектар, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятидаги 8,2 минг гектар ҳамда Ўш вилоятидаги 3,5 минг гектар суғориладиган экин майдонларини сув билан таъминлайди, — дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Шуҳратжон Эргашев. — Фаолиятимизда сувни тежаш ва исрофгарчиликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бунинг учун ариқ ва каналларни бетонлаш, соҳани рақамлаштириш ҳамда тежамкор технологияларни жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда.
Тадбирда таъкидланишича, ўтган йили вилоятда экин майдонларини лазерли текислаш орқали 190 миллион куб метр сув тежаб қолинган. Рақамли технологияларни қўллаш натижасида эса 42 миллион куб метр сув исрофгарчилигининг олди олинган. Жорий йилда 737 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишларга аллақачон киришилган.
Хулоса қилиб айтганда, вилоятда сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича барча имкониятлар тўлиқ ишга солинмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг