Президент Самарқанд аҳлини муборак айёмлар билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз Нарпай туманида ўтказилган йиғилишда сўзининг якунида яна бир муҳим масалага тўхталди.
Шу ҳафтада муборак Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами кенг нишонланади. Вилоят раҳбариятига ҳар бир маҳалла, кўча ва жамоат жойларида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, эҳтиёжманд оилалар, нуронийлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Бозорлар ва йирик савдо марказларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркасини ташкил қилиш, умуман, одамлар байрамни кўтаринки кайфиятда, тинч ва осойишта муҳитда қарши олишлари учун барча шароитларни яратиш топширилди.
Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бутун Самарқанд аҳлини муборак айёмлар билан табриклаб, барчага сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида куч-қувват тилади.
Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари, бошқа мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди, Самарқанд аҳли билан мулоқот қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг