“SUS Environment Samarkand”: чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

12:25 18 Июль 2025 Жамият
108 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқандда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи “SUS Environment Samarkand” заводининг қурилиши бошланди. Хитой Халқ Республикасининг “Shanghai SUS Environment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинмоқда.

Лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳрининг Сўлим қўрғони ҳудудидан 15 гектар майдон ажратилган бўлиб, кунига 1500 тонна чиқиндини термик қайта ишлаш ва йилига 240 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилади.

Янги завод қурилишига киришилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, вилоятда чиқиндиларни қайта ишлаш, ундан энергия ишлаб чиқариш йўналишидаги мазкур лойиҳанинг энергия барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.

Корхонада 150 тагача янги иш ўрни яратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?