Сурхондарёнинг 3 тумани мамлакатимизда ғаллани биринчи бўлиб белгиланган режада бажарди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йил ҳосили учун Музработда 10 минг 700, Бандихонда 4 минг 688 ва Термиз туманида 2 минг 900 гектар майдонда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос, эртапишар ва серҳосил навли дон экилди. Экинлар бетиним меҳнат ва замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида кутилган ҳосил етиштирилди.
Ҳосилни қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари оқилона ташкил этилгани натижасида Музработ, Бандихон ҳамда Термиз туман миришкорлари шартнома режасини мамлакатда биринчи бўлиб ортиғи билан бажарди.

Ўриб олинган майдонларда ўртача ҳосилдорлик 80-90 центнерни ташкил этмоқда. Илғор фермер хўжаликлари томонидан бир гектар ғалла майдонидан ҳатто 100 центнергача ҳосил олинишига эришилди.
2024 йил мавсумида Сурхондарё вилоятида 89 минг 325 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилган бўлиб, мўл ғалла ҳосили жами 282 та комбайн ёрдамида ўз вақтида йиғиштириб олинмоқда
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг