Сурхондарёда қовундан заҳарланиш ҳолати қайд этилдими?
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги кунларда айрим норасмий манбаларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовунларда нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва бунинг оқибатида фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хулосаларига асосан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вилоятдаги барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида сотувга чиқарилаётган полиз маҳсулотлари, жумладан, қовунлар доимий равишда ветеринария-санитария лабораторияларида текширувдан ўтказилади. Фақат санитария меъёрларига жавоб берадиган маҳсулотларгина савдога чиқарилишига рухсат берилади.
Айни кунга қадар вилоятдаги бирор тиббиёт муассасасига қовун истеъмоли билан боғлиқ заҳарланиш ҳолати қайд этилмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳалардаги қовун навлари Сурхондарё вилоятида етиштириладиган маҳсулотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Вилоят деҳқонлари сифатли, хавфсиз ва талабларга жавоб берадиган қовунларни етиштириб, маҳаллий бозорларга етказиб бермоқда.
Шу муносабат билан аҳолига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган ва норасмий маълумотларга ишонмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилади. Видеоларда келтирилган маълумотлар асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслиги расман маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг