Сурхондарёда қовун пишди

13:09 12 Май 2025 Жамият
178 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарёлик деҳқонлар юртимиз бозорларини ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан биринчилардан бўлиб таъминлайди. Иқлим ва тупроқ шароитлари қулай бўлган воҳа деҳқонлари полиз маҳсулотларини ҳам истеъмолчиларга етказишни бошлашди.

Хусусан, Шеробод тумани Нуртепа маҳалласидаги «Ёрмат Ботиров» МЧЖ далаларида эрта баҳорда экилган «Дакара» навли қовуннинг илк ҳосили пишиб етилди. 8 гектар майдондаги анор кўчатлари қатор ораларига экилган палакдан илк теримда ҳар гектаридан 7-8 тоннагача ҳосил олинмоқда. Айни кунларда тилёрар қовунлар аҳоли истеъмоли учун маҳаллий бозорларга чиқарилмоқда. Ҳосилнинг бир қисми хорижга экспорт қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер