Сурхондарёда ноқонуний ер савдоси фош этилди

13:44 04 Март 2026 Жамият
234 0

Сурхондарё вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган. Унда фуқаро А.В. деҳқончилик қилиш шарти билан бошқа фуқарога 30 йилга ижара шартномаси асосида ажратилган 80 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро Б.Қ.нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига ундан 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер