Сурияда Башар Асадга нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарилди
Фото: ТАСС
Сурия пойтахти Дамашқда тергов судьяси мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги SANA ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Маълумотларга кўра, айбловлар 2011 йил 23 ноябрда Дараа шаҳрида содир бўлган воқеалар билан боғлиқ. 2011–2013 йилларда Дараада ҳукумат кучлари ва мухолифатчилар ўртасида қаттиқ тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.
Сурия Олий суди тушунтиришича, ушбу қарор Асадни халқаро қидирувга эълон қилиш ва Интерполга расмий сўров йўллаш имкониятини очади.
Маълумот учун, Башар Асад режими 2024 йил декабрда ағдарилган, шундан сўнг Россия унга бошпана берган эди.
Шунингдек, жорий йил сентябрь ойи бошида Франция ҳам Асад ва унинг ҳукуматидаги яна олти юқори лавозимли амалдорга нисбатан ҳибсга олиш ордери чиқарган. Француз суди Асадни 2012 йилда Хомс шаҳрида икки журналистнинг бомбардимонда ҳалок бўлишида айбламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг