Сурия президенти биринчи марта Оқ уйга келди
Яқин-яқингача америкаликлар Аш-Шаръани террорчи деб билишган ва энди меҳмон сифатида қабул қилинмоқда. Бир пайтлар АҚШ унинг бошига 10 миллион долларгача ваъда берган эди, бугун эса Овал кабинетда Трамп билан юзма-юз учрашди.
Учрашув натижаларга кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилган. Овал офисидаги суҳбат матбуот иштирокисиз ўтган. Аш-Шаръа Оқ уйга асосий эшикдан эмас, ён тарафдан кириб чиққан.
Дональд Трампнинг матбуот котиби Керолин Левиттнинг айтишича, ташриф президентнинг дунё тинчлигини ўрнатиш ҳаракатларининг бир қисмидир. Бу Сурия давлати раҳбарининг 1946 йилда ташкил этилганидан бери Оқ уйга биринчи ташрифи ҳисобланади.
Трамп суҳбатни бошлашдан олдин суриялик ҳамкасби билан бир-бирини яхши тушунишини, унинг кучли йигит эканлигини айтиб мақтаган.
Аш-Шаръа 50 йиллик Башар Асад ҳукуматини ағдариб, ҳукуматга қайтганига бир йил ҳам тўлмади. У Асад даврида инсон ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли АҚШ томонидан киритилган санкциялар ечилишини хоҳлайди. Трамп бунга розилик билдирди, аммо якуний қарор Конгрессга боғлиқ бўлиб қолаверади.
Сурия президенти АҚШга ташриф буюришдан олдин, террорчи сифатида «қора рўйхатдан чиқарилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг