Суперлига жамоалари стадионларида VAR техникалари ўрнатилмоқда
Фото: ЎФА
Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Қайд этилишича, Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида, мамлакатимиз стадионларида марказлашган ВАР тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Билдирилишича, айни пайтда «Нефтчи» клубининг уй стадиони — «Истиқлол» мажмуасида VAR техникаларини жойлаштириш ва созлаш жараёни кетмоқда. Режага асосан, кейинги босқичларда «Андижон», «Бухоро» ҳамда «Сўғдиёна» клублари стадионлари босқичма-босқич ушбу тизим билан жиҳозланади.
Ушбу техник қурилмаларни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишчи ҳолатга келтириш жараёнлари Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда.
«Ушбу саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади», дейилади ЎФА хабарида.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар «Хоразм» ва «Сурхон» клублари уй стадионларида VAR тизими тўлиқ ўрнатиб бўлинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг