Судьялар олий кенгаши томонидан тўрт нафар судья ишдан бўшатилди
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистонда яна 4 нафар судья лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Судьялар олий кенгашининг қарори билан:
— Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;
— Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;
— Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;
— Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Шунингдек, 2022 йил бошидан бери вазифасидан озод этилган судьяларнинг сони 12 нафарга етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг