Совуқ сувда танасини чиниқтирган «Морж»лар
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Анҳор каналида нафақат ёзнинг иссиқ кунларида балки қишнинг қаҳратон совуғида ҳам чўмилиш инсон соғлиги учун фойдали эканлигини биласизми?
Бугунги халқ тилида уларни кўпчилик “морж”лар деб аташади.

“Танишларимдан қишда чўмилишнинг соғлиққа фойдаси ҳақида эшитиб, ушбу машғулотга ҳам қизиқишни бошлаганман. Биринчи марта ўзим келганман, кейинги марта келишимда фарзандларимни совуқ душда чўмилтириб тайёрлаб олиб келганман. Чўмилишдан аввал бир соат баданни қиздириш учун пиёда юрамиз. Келибоқ сувга тушиб бўлмайди. Бадан қизиши керак”, — деди Мурод Раҳмонов.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “Моржлар клуби”га 1948 йилда асос солинган бўлсада, 1962 йилга келибгина Шароф Рашидов бошчилигида расман давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Морж”лар турли давлатларда турлича ном билан аталади. Масалан, Россия, Полша, Нидерландияда “моржлар”, Финляндияда “қундузлар”, Латвияда “тюлень”, Шимолий Америкада эса “қутб айиқлари” деб аталади. Муздек совуқ сув қон айланишини яхшилайди, шу билан бирга бахт гормони деб номланувчи эндорфин ишлаб чиқаради. Инсоннинг кайфияти яхшиланади, тана тонуси кўтарилади ва иммунитет кучаяди.




Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг