Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Билдирилишича, 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 988 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
• 57 672 таси харид чеки бермаслик;
2 278 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
• 145 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
• 3 893 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Қайд этилишича, мурожаатларнинг 31 423 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Қўмита тақдим этган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг