Солиқ, божхона ва банк ходимларидан иборат жиноий гуруҳ 24,5 миллиард сўм давлат маблағларини талон-торож қилди – ДХХ
Фото: Иллустратив
Ўзбекистонда давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбирлари натижасида солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Расмий маълумотларга кўра, гуруҳ 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиб, экспорт операцияларини сохталаштириш орқали 24,5 миллиард сўм давлат маблағларини талон-торож қилган.
Жиноий гуруҳ аъзолари мебель маҳсулотларини хорижга экспорт қилганлик ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, қўшилган қиймат солиғини ноқонуний қайтариб олишган. Корхоналар аслида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширмаган, уларнинг юридик манзиллари тез-тез ўзгартириб турилган ва расмий раҳбарлар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахслар кўрсатилган.
Тергов жараёнида экспорт шартномалари ва муҳрлар сохталаштирилгани аниқланди. Корхоналарнинг солиқ идораларига тақдим этган ҳужжатлари текширилганда, Қирғизистонга экспорт қилинган маҳсулотлар ҳақиқатда йўлга чиқмагани маълум бўлди. Шунингдек, жиноий гуруҳни солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган.
Тергов ишлари натижасида давлатга етказилган зарарни қоплаш мақсадида 6,8 миллиард сўм ундирилди. Шунингдек, 6,3 миллиард сўмлик мол-мулк, жумладан хусусий тиббий клиника, автомобил ювиш шаҳобчаси, бир неча хонадон ва транспорт воситалари хатланган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қарорига кўра, 38 нафар айбланувчининг 14 нафари 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилинди. 18 нафар шахсга нисбатан 3 йил синов муддати билан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, 6 нафарига 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Бу каби ҳолатлар иқтисодий хавфсизликка жиддий таҳдид солиб, давлат бюджетига йирик зарар етказади. Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бундай ноқонуний схемаларга қарши кураш доимий равишда олиб борилиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг