Собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб келган
Сальвадорда собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, уларнинг жасадларини ўз ҳовлисига кўмиб келгани маълум бўлди.
Буюк Британиянинг "The Guardian" газетасининг ёзишича, 51 ёшли Уго Эрнесто Осорио Чавес май ойида бир аёл ва унинг қизини ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган эди. Олдинроқ, у жинсий зўравонликда ҳам гумон қилинган.
Осорио Чавеснинг уйида олиб борилган тинтувлар давомида аёлларнинг жасадлари кўмилган еттита ўрани топилган. Улардан 24 аёлнинг жасади олиб чиқилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Чавеснинг қурбонлари жами 40 кишига етиши мумкинлиги билдирган.
Прокуратура ушбу ишга алоқаси борлиги гумон қилиниб яна тўққиз кишини ҳибсга олишга ордер берди. Улар орасида собиқ полиция ва армия зобитлари бор. Тергов маълумотларига кўра, улар қотилнинг шериклари бўлиши мумкин ва унга қурбонларини жалб қилишда ёрдам беришган.
Қотилнинг уйи ёнида ўнлаб одамлар тўпланган. Улар бедарак йўқолганлар яқинлари Чавеснинг қурбонлари орасида бўлиши мумкин, деб ўйлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг