Словакияда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Братиславадаги «Грассалковичлар» саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлашди. Шунингдек, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани мамнуният билан қайд этилди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг январь ойида Албания Президенти Байрам Бегайга Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиғини топширган эди. У 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимида иш бошлаган.
Бундан ташқари, Бахтиёр Ибрагимов ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси каби халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг