Сирдарёда ёшлар учун янги мулоқот майдони яратилди
Сирдарё вилоятида ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тезкор ўрганиш мақсадида “Сирдарё ёшларининг мулоқот портали” ишга туширилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур платформа Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ёшлар ва давлат ташкилотлари ўртасида тўғридан тўғри мулоқотни таъминлашга хизмат қилади.
Эндиликда ёшлар https://ymp.esirdaryo.uz манзили орқали ўз мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини юбориши мумкин.
Шунингдек, Президент ташаббуси билан эълон қилинган “Пайшанба — ёшлар куни” тадбирлари доирасида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳам мазкур портал орқали қабул қилинади.
Порталда қайд этилган ҳар бир мурожаат, таклиф ва мулоҳаза автоматик ва тезкор тарзда Сирдарё вилоятидаги корхона ва ташкилотлар томонидан амалда фойдаланиб келинаётган “sirdaryoijro.uz” — ижро назорати тизими орқали тегишли ижрочиларга етказилади.
Бу эса ёшлар мурожаатларини тизимли тарзда кўриб чиқиш, уларни назоратга олиш ва амалий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
Портал орқали келиб тушган мурожаатлар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан назоратга олинади ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.
“Сирдарё ёшларининг мулоқот портали” ёшларнинг фикри, ташаббуси ва таклифларини тинглаш ҳамда улар билан самарали мулоқотни таъминлашга хизмат қилаётган янги рақамли платформа ҳисобланади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи“.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг