Ўзбекистонда Туркия тиббиёт университетининг филиали ташкил этилади. Талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда ўқийди
Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида «Гулистон тиббиёт кластери» ҳамда хорижий тиббиёт олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларини бирлаштирган «Гулистон тиббиёт кластери»ни ва Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркия Республикасининг “Saglik Bilimleri universitesi” филиали ташкил этилади.
Туркия Республикасининг “Saglik Bilimleri universitesi” филиали нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Филиал директори муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.
Филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида, жумладан, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланган ўқув режалари ҳамда дастурларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.
Филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар Университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар бўйича ўқитилади.
Филиал битирувчилари аттестацияси Вазирлик билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади ва битирувчилар ўз яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат тиббиёт ташкилотларида давлат ва университет гранти асосида ўқиганлар
3 йил ишлаб бериш мажбурияти белгиланади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет дипломи берилади.
Филиал давлат буюртмаси асосида мақсадли кадрлар тайёрлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг