Сирдарёда боласини беш минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

01:26 30 Декабрь 2021 Жамият
1472 0

Сирдарёда 5 кунлик чақалоқни 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Uznews хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 8 октябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро бола туғиб, 5 кунлик чақалоқни "харидор" бўлиб келган Сирдарё вилояти ИИБ ходимига 5 минг АҚШ долларига сотиб юборган.

Қайд этилишича, аёл милиция ходими билан олдиндан келишган, кимёвий моддалар билан махсус ишлов берилган пулларни ўтказиш вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, аёлни беш йилга озодликдан маҳрум қилди, одам савдоси қурбонига айланган бола эса васийлик ва ҳомийлик органларига топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?