Швейцариялик мутахассислар туризм соҳасида иш берувчилар ва таълим муассасалари ҳамкорлигига доир тажрибаси билан бўлишди
Фото: Uzbektourism
«Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «Ўзбекистонда профессионал таълим соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» бўйича семинар ташкил этилди.
VET4UZ лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу семинарда Швейцария меҳмондўстлик бизнес мактаби (EHL — Ecole hôtelière de Lausanne)нинг Профессионал таълим ва малака ошириш бўйича менежери Скотт Раян, манфаатдор вазирлик ва институтлар, меҳмондўстлик йўналишида кадрлар тайёрловчи пилот профессионал таълим муассасалари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этишди.
Таъкидлаш керакки, семинарда «Профессионал таълим бошқарув тизимларида мувофиқлаштириш ва мулоқот, молиялаштириш механизмлари ва компетенцияга асосланган таълим» мавзусида фикр алмашишди.
Шунингдек, Скотт Раян тадбир давомида Швейцария профессионал дуал таълим тизими ва «Hotellerie Suisse» профессионал уюшмасининг таълим сифатини мувофиқлаштириш ҳамда янада яхшилашдаги ўрни ҳақида тўхталди.
Қолаверса, Раян меҳмонхона хўжалиги соҳасида иш берувчилар ва таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш борасида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг